ҚУМҚЎРҒОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2021 йил 22 июнь               51-8-114-Q/21                    Қумқўрғон туман ҳокимияти
        Қумқўрғон туман ҳокимининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган
                норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 ва 25-моддаларига асосан
                                                   Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинсин.
2. Қумқўрғон туман ҳокими томонидан қабул қилинган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати рахбари Н.Жумаева мазкур қарорнинг расмий эълон қилинишини ва  ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга кириши белгилансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Қултаев зиммасига юклатилсин.
                                                   Туман ҳокими Р.  Гаппаров
                                                                                                 Қумқўрғон туман ҳокимининг
                                                                                                       2021 йил 22 июндаги
                                                                                                  51-8-114-Q/21-сон қарорига
                                                                                                                 1-ИЛОВА
Қумқўрғон туман ҳокимининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
                                                                 РЎЙХАТИ
1. Қумқўрғон туман ҳокимининг “2013-2014 йилларда барча ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлашни таъминлаш, санитар тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида” ги 2013 йил 16 майдаги 451-сонли қарори.
2. Қумқўрғон тумани ҳокимининг «Қумқўрғон туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 24 июлдаги 605-сон қарори.
3. Қумқўрғон тумани ҳокимининг «Қумқўрғон туманида аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 5 декабрдаги 922-сон қарори
4. Қумқўрғон тумани ҳокимининг «Қумқўрғон туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида» 2014 йил 27 январдаги 188-сон қарори.
5. Қумқўрғон туман ҳокимининг «Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2014 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида» 2014 йил 5 апрелдаги 746-сон қарори.
6. Қумқўрғон тумани ҳокимининг «Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2017 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида» 2017 йил 21 январдаги 75-сон қарори.
7. Қумқўрғон туман ҳокимининг “Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2017 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида” ги 2017 йил 18 февралдаги 214-сонли қарори.
8. Қумқўрғон туман ҳокимининг «Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2018 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 2018 йил 28 февралдаги Қ-1146-сон қарори.
9. Қумқўрғон туман ҳокимининг «Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 2019 йил 6 февралдаги Қ-711-сон қарори.
10. Қумқўрғон туман ҳокимининг «Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 2019 йил 28 февралдаги Қ-1146-сон қарори.
11. Қумқўрғон туман ҳокимининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4407-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги Қ-357-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида»ги 2019 йил 12 сентябрдаги Қ-4691-сон қарори.
12. Қумқўрғон тумани ҳокимининг «Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида» 2020 йил 13 февралдаги Қ-254-сон қарори.