ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ 2021 ЙИЛ 1-ЯРИМ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТИ

Туманлараро суднинг ваколатларига иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва бошқа қонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан одил судловни амалга ошириш киради.
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида жами 1633та иқтисодий ишлар суднинг иш юритувига қабул қилинган бўлиб, шулардан 1317та иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилган.
Ушбу келиб тушган даъво ариза (ариза)ларнинг 1172таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга, 188таси маъмурий ҳуқуқий муносабатларга, 259таси банкротликка ва 14таси корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этади.
Жорий йилнинг биринчи ярми давомида суд томонидан жами мазмунан кўриб чиқилган ишлар бўйича 1242та иш қаноатлантирилган, 45та иш рад этилган, 11та иш бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 19та иш бўйича иш юритиш тугатилган. Қабул қилиш рад этилган даъво аризалар сони 111тани, қабул қилинмасдан қайтарилган даъво аризалар сони 92тани ташкил этган.
2021 йилнинг биринчи ярмида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан жами 958та иқтисодий ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган ишлар жами кўриб чиқилган ишларнинг 77 фоизини ташкил этади.
Суд томонидан жорий йилнинг биринчи ярмига кўра, давлат божи ва жарималар ҳисобидан бюджетга ундирилиши лозим бўлган маблағ 2499,80 млн сўмни, суд қарорларига асосан даъвогарлар фойдасига ундирилган маблағлар эса 83112,03 млн сўмни ташкил этган.
Судьялар ва суд ходимлари томонидан аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни янада юксалтириш бўйича давлат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, муассасаса ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилиб келинган.
Хусусан, биринчи ярим йилликда Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судья ва суд ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар юзасидан бир қатор тарғибот ишлари амалга оширилган.
Жумладан, судья ва суд ходимлари томонидан газеталарда жами 22та, радиода 11та, телевиденияда 17та, журналда 3та, веб сайтда 31та чиқишлар қилинган. Шунингдек, ташкилотлар, аҳоли ўртасида ва жойларда 11та маъруза, 23та давра суҳбатлари, 15 маротаба семинарлар ўтказилган.
Президентнинг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талаблари асосида 122та суд таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, 2 нафар мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида хусусий ажрим, 2 нафар мансабдор шахсларга нисбатан моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, 3 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги хусусий ажримлар, бошқа хусусий ажримлар сони 115тани ташкил этган.
Халқ вакиллари билан сайёр учрашувлар ўтказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уни бартараф этиш ва ёшларни турли хил ёмон иллатлардан асраш масалалари муҳокама этилган ва тегишли кўрсатмалар берилиб, аҳолини қийнаётган муаммолар таҳлил қилинган ва мазкур муаммоларни ечишда амалий кўмак берилган.
Судда кўрилаётган ишлар таҳлил қилинганда кўп ҳолатлар юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий савияси етарли эмаслиги ва аксарият ҳолларда, тадбиркорларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаб етмаслиги ёки лозим даражада билмаслиги юзасидан келиб чиққанлигини кузатиш мумкин.
А. Холмуминов,
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Б. Бердимуротов,
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири