Барча турдаги иш фаолияти унумдорлигини оширишда албатта яратилган шарт – шароитларга эътибор қаратилади. Куни- кеча тумандаги “Ғалаба”,”Жийдали”,”Тўда” маҳалласига компьютер жамланмаси, мебель жиҳозлари берилди. Ушбу тадбирда Вилоят ҳокимининг хотин–қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят Маҳалла ва Оилани қўллаб–қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Хидирова,”Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бошқарув фонди раиси Х. Саматов иштирок этишди. Бундай яратилаётган имкониятлардан соҳа ходимлари унумли фойдаланиб, иш кўламини янада оширишга ваъда беришди.
Бахтиёр Менглибоев,
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари