Туман ҳокими Р. Гаппаров қишлоқ хўжалиги соҳа вакиллари билан учрашиб, лимончиликни ривожлантиришга эътибор қаратди. Туманда 50 та тадбиркорнинг ҳар бирига 1 га.дан, 50 га. ер майдони ажратиш, иссиқхона барпо этиш ҳамда лимоннинг серҳосил юқори сифатли, экспортбоб навларини кўпайтириш кўзда тутилди.
Шунингдек, Туронбанк томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда лимон етиштириб юқори даромадга эга бўлиш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.