Маънавий юксалиш-сари яна бир қадам!

«Куч – адолатда»

Соҳибқирон Амир Темур

“Куч – адолатда” шиори бугун жамиятимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир ички ишлар органи ходими хизмат жараёнида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” концептуал ғоя асосида иш олиб борилаётганлиги ва бу бўйича қатор ишлар амалга оширилгани фикримизнинг исботидир. Жорий йилнинг 19 январь куни давлатимиз раҳбарининг республика тарихида биринчи маротаба Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ўзлари раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқларида:
“Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни албатта яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир. Мана шундай қараш бутун халқимиз айниқса ёшларимиз томонидан кенг ва қизғин қўллаб-қувватланаётгани маънавий тарбиянинг нақадар долзарб аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади” деган фикрлари ҳар биримиз, жумладан туман бўлинмамиз ва туман Ички ишлар бўлимида фаолият олиб борилаётгани ҳар бир ходим учун муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида имзоланган “Ички ишлар вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш истиқболлари” мавзусидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган ва тегишли тартибда масъулларга кўрсатмалар бериб ўтилган эди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси ҳамда Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими томонидан 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” тузилган бўлиб, ҳамкорликдаги ишлар амалга оширилди.
Ушбу ҳамкорликнинг ёрқин исботи сифатида туман Ички ишлар бўлими “Маърифат” хонасида туман Маънавият ва маърифат бўлинмасига туман Ички ишлар бўлими “Маърифат” хонаси калитини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда туман Ишлар бўлими шахсий таркиби, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ходимлари, “Қумқўрғон садоси” ижтимоий-сиёсий газетаси ходимлари қатнашдилар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, дунёда рўй бераётган мураккаб геоёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “Оммавий маданият” каби бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга йўналтирилган дастурларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳамкорлигимизнинг муҳим йўналишларидан бўлиб қолади ва ижро механизмига айланади. 2021 йил 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида имзоланган “Ички ишлар вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш истиқболлари” мавзусидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумида назарда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Ш. Мамадиев,
туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари,
Ў. Ишбоев,
туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник