Шафтолининг фойдаси

Шафтолининг пишган мевалари таркибида жуда кўп калий, кальций, темир, фосфор ва С, В дармондорилари бор. Унинг шарбатга тўлган эти юрак, жигар ва буйракнинг ишлаш фаолиятини меъёрлаштиради. Ошқозон ярасини даволашга ёрдам беради.
Шафтолининг данаги, гуллари ва барглари ҳам фойдали. Шафтоли данагидан олинган ёғдан тиббиёт ва косметологияда кенг фойдаланилади. Айниқса, бу ёғлар уқалаш (массаж) пайтида ишлатилса меъёрлаштиради, тери остидаги мушакларни юмшатади. Шунингдек, у яраларни тузатиш хусусиятига ҳам эга. Шарқ табиблари шафтоли барги ва гулларининг дамламасини қанд касали, тошмалар, нейродермит ва қон тўхтатишда ишлатишган. Шафтоли барглари дамламаси бош оғриғи, бод, ошқозон-ичак касалликларини тузатиб, сийдик ҳайдайди. Шафтолининг барглари саратон хасталигининг пайдо бўлишига йўл қўймайди.
Қадимги табиблар ҳам аёллар касалликлари, мастопатия, миома, эндометриоз каби хасталикларини даволашда шафтолининг гуллари ва баргларидан фойдаланган. Саратон хасталиги ва турли шишлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун, шафтоли баргларидан чой дамлаб ичинг. Фақат бу чойнинг бўшаштирувчи хусусияти борлиги ёдингизда бўлсин. Мастопатияда эса оғриқли жойга янги узилган шафтоли баргларидан бўтқа тайёрлаб босиш ҳам ёрдам беради.
Миома, фибриома каби аёллар хасталикларида қуйидагича дамлама тайёрлаб ичинг:
1 ош қошиқ майдаланган шафтоли барглари устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйинг. Кунига 3 маҳал, 0,5 стакандан овқатланиш оралиғида ичинг.