Юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг олдини олиш ва беморларни даволашга қарши кескин курашилаётганлигига қарамасдан эпидемиологик вазият тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Амалга оширилаётган чораларга қарамасдан май ойининг иккинчи ярми ва июнь ойининг даслабки 10 кунлигида коронавирус юқтирганлар яна учрай бошлади. Охирги кунларда касалланиш кўрсатгичлари яна ўсаётганлиги сабабли ҳимояланиш чораларини қўллашга эътибор ошмоқда. Коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолатлари инобатга олиниб, ҳудудлар кесимида беморларни даволаш (соғайиш) ҳолатларидан келиб чиқиб “яшил”, “сариқ”, “қизил” тоифаларга ажратилади. Шунга асосан Тошкент шаҳри “қизил” тоифага, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари “сариқ” тоифага ажартилди. Тошкент шаҳрида коронавирус ортаётгани учун 28 июндан 12 июлга қадар пойтахтга кириш бўйича чекловлар жорий этилди. Маданий-маиший тадбирларни ўтказиш, умумий овқатланиш жойларидан фойдаланишда чекловлар ўрнатилди. Шаҳарга кириш меъёрлари белгиланди. Кунлик ва жума номозларини очиқ ҳавода ўқиш ташкил этилди. Республика махсус комиссиясининг қатъий белгиланган талабларига тўлиқ риоя қилинсагина бу офат яна чекинади. Аҳоли соғлом, хурсанд ҳаёт кечиради.
Ғайрат АШУРОВ,
туман ИИБ бошлиғи ўринбосари,
подполковник