ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОСТОНАСИДАГИ ФИРИБГАРЛИКЛАР

Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олий ўқув юртларида коррупциянинг олдини олиш, давлат тест синовларида шаффофликни таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, абитуриент ёшлар, уларнинг ота-оналари, таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчилар ўртасида турли тарғибот-ташвиқот ишлари профилактик тадбирлар ўтказилаяпти. Аммо, фуқароларимизнинг соддалиги, ҳуқуқий билимларининг етарли даражада эмаслиги айрим фирибгарликни ўзига касб этганлар учун қўл келиб қолмоқда.
Тимур исмли шахс П. Х. (исми, фамилияси ўзгартирилган) Термиз Давлат университети Академик лицейига шу таълим муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида ўқишга киритиб қўйишга ваъда берди. Эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилиб, пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Тимур қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўз кўрсатмаларида бу қинғир ишда шериги ҳам борлигини айтади. Тезкор тадбир давом эттирилиб, Термиз давлат университети Академик лицей ўқитувчиси Ш.Н П.Хни (исми, фамилияси ўзгартирилган) академик лицейга ўқишга киритиб қўйиши эвазига таниши Тимурдан 300 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Фирибгарлар ўзларига тегишли жазосини олдилар. «Етти ўлчаб бир кес» дейди халқимиз. Аммо бу нақлга амал қилмасдан, ўйламасдан қўйилган биргина қалтис қадам ҳам кишини “жарликка” қулатиши мумкинлигини англаб етган бўлса ажаб эмас.
У. Маматраимов.
Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи