ТУМАНДА 27 ТА КЎМАККА МУҲТОЖ ХОНАДОНЛАРГА СИГИР СОВҒА ҚИЛИНДИ

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб -қувватлаб, уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида туманда 27 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган оилаларга бир бошдан соғин сигир бепул берилди.

Туман ҳокими Р.Гаппаров бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда саховатпеша ҳомийлар кўмагида маҳаллалар кесимида манзилли равишда яшаш шароити оғир бўлган оилаларга кўмак кўрсатилди.

– Уч нафар вояга етмаган фарзандларим бор, турмуш ўртоғим вафот этганига 5 йил бўлган, -дейди Янгиер маҳалласи фуқароси Х. Умарова. – Қувончим чексиз, хонадонимизга соғин сигир совға қилиб, оиламга барака улашди. Авалло, синовли бир кунда халқига ғамхўрлик қилиб, ҳар доим кўмак қўлини чўзаётган юртбошимизга, ташаббускор раҳбарларга ўз ташаккуримни билдираман.