ОИЛАМИЗ ДАРСХОНА БЎЛСИН

Соҳибқирон Амир Темур айтганлиридек: “Китоб барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг илму-донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”. Аждодларимиз илм ўрганиш, китоб ўқишга ҳамиша энг муҳим вазифа сифатида қараб келишган.

Дунёдаги кўпни кўрган, донишманд инсонларни эътироф этишича, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш одамни том маънода шарфга буркайдиган ҳеч қачон аҳамиятини йўқотмайдиган энг буюк вазифадир.

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тоборо долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоааласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон Қарорлари қабул қилинди. Мазкур қарорларнинг қабул қилиниши ҳар бир юртдошимиз учун ғоятда муҳим аҳамият касб этди. Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман бўлинмаси ташаббуси ва лойиҳаи асосида карантин даврида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида илмга чанқоқ ўқувчилар фаолиятига бағишланган #Бирга курашамиз  #Бирга енгамиз #Унутуманг, бу йўлда сиз биз билан биргасиз #Уйда қолинг #Китоб ўқинг номлари остида 10 та ижтимоий ролик тайёланди. Албатта мазкур ижтимоий роликлардан кўзлангна асосий мақсад карантин даврида уйда ўтирган ўқувчилар ва ота-оналар бўш вақтларини китоб ўқиш биан мароқли ўтказиш учун тайёрланди. Ижтимоий роликлар кўплаб кузатувчилар орасида ижобий натижа берди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги ёруғ мақсадлари аниқ бўлган кўзлари чақнаб турадиган Ўзбекистон ўғил-қизларига назар ташласангиз, уларнинг хаётга бўлган иштиёқи, камида тўрт тилни биладиган керак бўлса бошқа давлат одамлари билан ўша давлатнинг ўз тилида бемалол гаплаша оладиган ўзбек фарзандлари бугун дунёни лол қолдириётгани фикримизнинг далилидир. Нафақат спорт соҳасида балки фан олимпиадаларида қатнашиб Ўзбекистон номини баланд кўтариб юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишмоқда. Буларнинг ҳаммаси тинчлигимизни нақадар буюклиги тинч ва мусоффо осмонимиз бирга берилган неъматларнинг энг улуғи инъикосидир. Китоб – билим булоғи дейди доно халқимиз. Шу ўринда Абдураҳмон Жомий ҳазратларининг қуйидаги мисраларини ёдга олиш ўринлидир:

Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.

Шоҳруҳмирза Мамадиев,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Қумқўрғон туман бўлинмаси раҳбари