Президент ташаббуси амалда: ишсиз аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек «Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз”. Давлат раҳбари томонидан ғалладан бўшаган ер майдонлари эҳтиёжманд, реал даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолига деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш ташаббуси илгари сурилган эди.

Ушбу эзгу ташаббус доирасида Қумқўрғон туманида ҳам такрорий экин учун ер ажратиш ишлари қизғин тарзда олиб борилмоқда.
Туманнинг 1-сектор ҳудуди, “Азиза, Асал, Жасмина”фермер хўжалиги даласида бўлиб ўтган семинарда айни мақсадлар ўз амалий ифодасини топди. Семинарда туман ҳокими Р. Гаппаров бошчилигида сектор раҳбарлари, фермерлар, деҳқончилик билан шуғулланишни истовчи «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарига киритилган, ишсиз фуқаролар иштирок этди.
Мазкур фермер хўжалигининг 50 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларидан «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарлари ва “Темир дафтар”да рўйхатга олинган, ишсиз ҳисобланган 112 нафар фуқарога 20 сотихдан ер ажратиб берилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати