БЕШ ТАШАББУС АМАЛДА

Юртимизнинг асосий кучи бу – маънавий ва ақлий жиҳатдан юксалган, Ватан равнақи учун ҳисса қўшаётган ёшлар ҳисобланади. Ёшлар шундай улкан кучки, биз шу кучни қандай тарбияласак шундай тарбия топади. Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар шу пойдеворни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳурматли юртбошимиз 2019 йилнинг 19 март куни “Беш муҳим ташаббус”ни илгари сурган эди. Бугунги кунда шу бешта муҳим ташаббусда белгиланган вазифаларнинг мактаблардаги ижроси жуда зарур.
Бизнинг 74-мактабимизда бундай тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ҳар бир ташаббус бўйича тўгараклар ташкил этилган. Мунтазам равишда фаолият юритаяпти. Мактаб кутубхоначиси томонидан “Китоб менинг дўстимсан”, “Китобим – офтобим”, “Энг яхши китобхон” каби танловлар, китобхонлик кечалари ўтказилди. Ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш учун “Ижодкор рассом”, “Истеъдодли раққоса” каби танловлар бўлиб ўтди. 4 синф ўқувчиси Холмирзаева Шаҳзода туманда ўтказилган “Она табиат” деб номланган расмлар танловида иштирок этиб фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. 3 синф ўқувчиси Ҳайитова Шамсия эса “Камалак юлдузлари” танловида “Д” йўналиш бўйича учинчи ўрин соҳиби бўлди. Ўқувчи қизларни касбга йўналтириш мақсадида “Моҳир қўллар” тўгараги доимий равишда фаолият кўрсатаяпти. Хуллас, мактабда беш ташаббус ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Гулноза ҲАЙДАРОВА,
74-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси