МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси ходимлари фуқароларни қизиқтираётган, ўйлантираётган, қийнаётган масалалар бўйича мурожаатларини қабул қилиб, ижобий ҳал этишда муайян натижаларга эришаяпти. Жумладан, “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Назарова Иззат 2021 йил 16 апрель куни туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилиб, ўғли Назаров Шахбозни “Ёшлар дафтари”га киритишни сўради. Мурожаат кўриб чиқилиб, туман прокуратураси томонидан Ш. Назаровни “Ёшлар дафтари”га ёзиш таъминланиб бу масала ижобий ҳал этилди. “Хуррият” маҳалласида яшовчи Шониёзова Комила бу йил 28 апрелда туман Халқ қабулхонаси ходимларига турмуш ўртоғи Тошев Фарҳоднинг унга тинчлик бермаганлиги, шунинг учун соғлиги ва шаънини поймол қилмоқчи бўлгани учун ҳимоя ордерини олишда амалий ёрдам сўради. К. Шониёзованинг мурожаати кўриб чиқилиб, туман Ички ишлар бўлими томонидан бир ой муддатга SU № 0023012 рақамли ҳимоя ордери берилди.
Бу йил 23 март куни туман Халқ қабулхонаси ва 2-сектор раҳбари, туман прокурори иштирокидаги сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда “Боймоқли” маҳалласида яшовчи Ғаппаров Аслиддин Ғайрат ўғли ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу фуқаро “Тўра Чориев” фермер хўжалигига ишга жойлаштирилди. Туман Халқ қабулхонаси бу йил 16 апрелда 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида сайёр қабулни амалга оширди. Сайёр қабулда “Исломобод” маҳалласида яшовчи Саттарова Меҳринисо нафақага чиқишда зарур бўладиган талабларни бажариш учун фермерларга тарқатилган пилладан олиб боқишга ва меҳнат дафтарчасига иш стажи қўшиб беришда амалий ёрдам сўради. Мурожаатчига “Самариддин миришкори” фермер хўжалигига 747300 сўмлик ойлик иш ҳақи кўрсатилиб пилла боқувчи лавозимига ишга қабул қилинди.
Қ. ДАВЛАТОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси
И. УМАРОВ,
мутахассис