Азалдан оилада бола таълим-тарбиясига жуда катта эътибор билан қараб келган. Бинобарин, давлат ва жамиятнинг мустақиллиги ва мустаҳкамлиги бевосита мана шу масала билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, болалар ва ёшларнинг тарбияси, айниқса, уларда юксак маънавий-ахлоқий омилларни шакллантириш барча замон ва маконларда жамиятнинг энг муҳим ва устувор вазифаларидан бири ҳисобланган.
Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замон, дунёнинг айрим минтақаларида, ён-атрофимизда бўлаётган воқеалар, зиддият ва тўқнашувлар давлат ҳамда жамият тараққиётида ижтимоий-маънавий соғлом муҳит ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини кўрсатмоқда. Хусусан, аҳолини, биринчи навбатда, ёшларни турли ёт ва бузғунчи ғоялардан, ахборот ҳамда мафкуравий хуружлардан асраш, уларни миллий қадриятларимизга садоқат руҳида камол топтириш, қалбига ватанпарварлик туйғусини чуқур сингдириш долзарб масалага айланди.
Ана шу каби омиллардан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида эзгулик ва бунёдкорлик ғояларини тарғиб этиш, фарзандларимизни турли зарарли иллатлардан асраш, уларни ҳар томонлама соғлом ва етук қилиб тарбиялаш, улар ўртасида самарали маънавий-маърифий ишларни изчил амалга ошириш, анъанавий оилавий қадриятларимизга таянган ҳолда вояга етказиш устувор мақсадларимиздан бири эканлигини айтиш лозим.
Ҳозирги кунда, энг муҳим ва долзарб масалалар бу фарзанд тарбиясида оиланинг масъулиятини ошириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилишда боланинг оилада яшаш ва тарбия қилиш ҳуқуқини таъминлаш, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни ва ролини ошириш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўлиб ҳисобланади.
Ёш авлодда маънавий-ахлоқий, одоб қадриятларини ота-онага ҳамда катта ёшдаги инсонларга ҳурматни шакллантириш, оиланинг тарбиявий ва маданий-илмий салоҳиятини ошириш борасида халқаро тажрибани кенг ўрганиш ва мамлакатимизда оммалаштириш масалаларига эътибор қаратиш лозим бўлади.
Ҳозирги вақтда, давлатимиз томонидан оилалар мустаҳкамлиги ҳамда ёш авлод таълим-тарбиясида оиланинг тутган ўрни ва роли борасида илғор хорижий ва халқаро тажрибани ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқаро амалиётни ўрганишда чет эллик мутахассисларни жалб қилиб, уларнинг олиб борган илмий-амалий тадқиқотлар, изланишлар натижаларини ўрганиш, ўзаро тажрибалар алмашиш йўли билан оила мустаҳкамлиги ҳамда ёш авлод таълим-тарбиясининг соғлом ривожланишини таъминлаш керак. Шулардан келиб чиқиб, болалар ва ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида бугунги кунда қандай самарали ютуқларни амалиётга татбиқ этиш, қандай салбий оқибатлардан воз кечиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш учун маълум бир чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.
Дилфуза ҚЎЗИЕВА,
туман тарғибот гуруҳи
раҳбари