Байрамона дил сўзлар

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу сана нафақат соҳа хизматчилари, балки, уларнинг ижод маҳсулидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар, барча зиёлиларимиз, халқимиз томонидан қутлуғ байрам сифатида нишонланади. Оммавий ахборот воситаларининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири доимо қадрланиб келинган.
Туманимизнинг кўзгуси сифатида «Қумқўрғон садоси» газетаси туман ҳаётида содир бўлаётган воқеликларни сиз азизларга етказишда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.
2010 йилдан бошлаб рўзнома янги номда, янги бичимда, рангли тарзда Самарқанд шаҳридаги “Ношир Люкс” босмахонасида замонавий дизайнда чоп этилмоқда. “Қумқўрғон садоси” номи билан чоп этилаётган газетамиз бугун ҳар бир хонадонга хушхабар, янгилик олиб кирмоқда. Ўқимишли мақолалар, янги дизайндаги саҳифалар, қайноқ ҳаёт тафти, энг сўнгги хабарлар, нафақат газета саҳифаларида, балким видео кўрсатув тарзида ижтимоий тармоқлардан жой олмоқда. Бир сўз билан айтганда газета ўқувчилари қалбида акс садо топаётган кўзгуга айланиб бормоқда. Кун сайин, соат сайин давр шиддат билан олға бормоқда. Ана шундай пайтда ўз касб маҳоратини кўрсата олган ҳолда журналистларимиз ҳар бир мавзуга холисона ёндашиб, ҳақ сўзнинг қудратини амалда кўрсатмоқда.
Сана муносабати билан барча журналистларни, матбаа соҳаси вакилларини самимий муборакбод этиб, заҳматли, аммо, шарафли касбларида ижодий ютуқлар тилайман.