Сурхондарёда ёшлар фестивали

 

Термиз шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестивали Сурхондарё ёшларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди. Ушбу фестивалда қумқўрғонлик ёшлар ҳам фаол иштирок этди. Заковат интеллектуал ўйинида туманимиз жамоаси аъзолари финал босқичига чиқишди.
Вилоят ҳокими Тўра Боболов вилоят ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда туманимиздаги 18-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Xолмўминова Назира вилоят ҳокими Т. Боболовга боғчада болаларга р о б о т о теxникани ўргатиш мақсадида ноутбук сўраб муроажаат килди. Мурожаати жойида ҳал этилди. Ёшлар фестивали ёшлар учун орзулари қанотига айланмокда.
«Ёш китобxон» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда барча ҳудудлардан келган 45 нафар иқтидор эгалари ўзларининг илм салоҳиятларини намойиш этишди. Фаxрлиси шундаки Қумқўрғон туманидан ҳам 10-14-ёш тоифасида 14-Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси П. Мўминова, 15-19-ёш тоифасида 25-мактаби ўқувчиси М. Xолтўраева ва 20-30 ёш тоифаси бўйича эса М.Тўxтаевалар қатнашдилар. Ушбу кўрик-танлов 2 босқичда биринчи босқич 50 та тест саволлари онлайн компьютерда ечиш, иккинчи босқич эса бадиий адабиёт бўйича тезкор савол-жавоб шарти бўлди.
15-19-ёшлилар бўйича ўтказилган танловда мутлоқ II ўрин билан туманимизнинг 25-мактаби ўқувчиси Мафтуна Xолтўраева ғолиб деб топилди ва ташкилотчилар томонидан «Самсунг» уяли алоқа воситаси ва ташаккурномаси билан тақдирланди.
Р. МЕНГЗИЯЕВА