Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидаси – саломатлик ва хавфсизлик гаровидир!

Ёз мавсумида бахтсиз ходисалар орасида  энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бири бу чўкишдир.  Бундай  ҳолат ўлим билан тугайдиган энг кўп тарқалган бахтсиз ҳодиса ҳисобланади. Ушбу кўнгилсиз ҳодиса исталган сув ҳавзасида ҳам, бассейнда ҳам ва ҳатто уйдаги ваннада ҳам юз бериши мумкин.

Сув ҳавзаларида чўмилганда қуйидагиларга эътибор беринг:

сув ҳавзаси ёнида болаларга қутқарув жилетини кийдириб қўйишни унутманг.

– ота-онанинг ҳушёр назарини ҳеч нарса боса олмаслигини ҳам эсда сақлаш лозим. Айниқса, болалар бор жойларда, болалар  хатти ҳаракатларига эътиборсиз қолишлиги кутилмаган салбий ҳолатларни юзага келтиришга сабаб бўлиши мумкин.

– болаларни сузиши учун шиширилган мосламаларга ишонмаслик керак.

– ҳар бир ота-она ўз фарзандларини сувда сузиш ва сувда ўзини тутиш қоидаларига ўргатиб боришдек тарбиявий ишлар ота-она олдидаги бурчларидан биридир.

    Шуни ёдда тутинг! Ҳарбир инсон сузишни билиши лозим! Аммо сузиш билан сузишни билиш ўртасида фарқ бор. Нега? Чунки сузувчи сузиш қоидаларига риоя этмас экан, у сузишни билмаган киши билан баробардир. Сузишни билган инсон, аввало сузиш қоидаларига, сувда ўзини тутиш, ўзига ва ўзгага экстремал вазиятда ёрдам бера оладиган инсонгагина хосдир. Қуйидагиларни ёдда тутинг!

  • саросимага тушиш – чўкиб кетишнинг асосий сабабларидан бири эканини унутманг, шундай экан  руҳан саросимага берилмай орқага ётиб, чуқур нафас олинг, қўл оёқларни енгил ҳаракатга келтиринг, вазмин одам чўкмаслигига  амин  бўлинг;
  • бегона жойларда калла ташламанг ва чўмилманг, саёз жойлардан узоққа   сузманг;
  • маст ҳолатларда, қаттиқ шамолда чўмилманг ва қайиқда сузманг;
  • кемалар йўлида  ва  унга  яқин  жойда  сузманг;

Чўмилишдан  олдин ўзингизга қуйидаги саволларни бериб кўринг:

САВОЛ БЕРИНГ!

  • чуқурлик қанча?
  • сув тагида хавфли предметлар борми?
  • сувнинг ҳарорати қандай?
  • оқим, сув қуйилиш, орқага қайтиш  жойлари  борми?
  • хавфли балиқ  ёки  жонивор  йўқми?

ФАРАЗ ҚИЛИНГ: агар Сиз ўртоғингиз билан чўмилиш учун бирор-бир чўмилиш ҳавзасига борсангиз ва чўмилиш даврида бехосдан ўртоғингизни чўкаётганини кўриб қолсангиз, у нафақат дўстингиз, балки энг яқин кишингиз бўлсин деб ҳисобланг, у холда юзага келган танг вазиятда қандай ҳаракат қиласиз? Чўкаётган яқин кишингизга қандай ёрдам берасиз? Ушбу саволларга жавоб топиш ва доимо тайёр туриш инсонийлик бурчибурчидир.

Сузиш даврида танг (экстремал)  вазиятда қандай ҳаракат қилиш керак?

Агар сиз сузишни билмай сувга  тушиб қолсангиз юзингизни тепага қаратиб сувда ётинг қўлларингизни ёйиб иложи борича чуқур ва секин нафас олинг. Тик турган ҳолатда оёқларингиз билан педални айлантиргандай ҳаракат қилинг. Агар чарчасангиз сув юзасига орқа билан ётиб олинг.

Яна бир йўли – чуқур нафас олиб юзингиз билан сувга шўнғиб, қўлларингиз билан тиззаларни қучоқлаб, танангиз билан қисинг, сувга секин нафас чиқаринг, кейин яна чуқур нафас олиб, шу усулни такрорланг. Агар совуқ қотсангиз қўл оёқларни навбат билан таранглаштириб, исиниб олинг ва яна сузишда   давом  этинг.

  • Агар сизни оқим олиб кетса, диоганал ҳаракат қилиб қирғоққа қараб сузинг. Денгизда тўлқин урилишларини енгишда тўлқин қайтганда дам олинг, ҳаракат қилганда бирга фаол сузинг.
  • Оёқларингиз чарчаб қолганда сувга бошингиз билан шўнғинг, оёқларни тўғрилаб, қўлларнинг кучи билан катта бармоқни ушлаб ўзингизга тортинг.

Чўкаётганга ёрдам бериш усуллари

Ўзи сузишни билмаган қутқарувчи ҳақиқий қутқарувчи эмасдир! Қутқариш учун қайиқ, арқон, қутқарувчи айлана ва бошқа қўлга тушган нарсаларни  ишлатинг;

  • сузувчини тинчлантириб қувватланг, елкангиздан маҳкам ушлашга унданг;
  • чўкаётган одам ўз ҳаракатларини назорат қила олмаётган бўлса ёнига сузиб бориб сувга шўнғиб, орқасидан  кўтариб  қирғоққа  чиқаринг;
  • агар чўкаётган одам сизнинг  қўлингиз, бўйнингиз, оёқларингиздан ушлаб қолса, дарҳол шўнғиб жабрланувчини сизни қўйиб  юборишга  мажбур  қилинг;
  • агар чўкаётган беҳуш бўлса, ушлаб қирғоққа олиб чиқинг, бу вақтда унинг боши сув юзасида  бўлиши керак. Агар одам чўкиб кетса, уни сув тагидан излаб ҳаётга қайтариш ҳақида ўйламанг. Қирғоққа олиб чиқилган жабрланувчини биринчи  бўлиб ўпкасини сув ва бошқа нарсалардан тозалаш керак, бунинг учун унинг тиззаларини букиб ётқизинг ва сунъий қайд қилдиртиринг;
  • сўнгра жабрланувчини орқага ётқизинг ва оғиз бурнини қусиқ массаларидан тозаланг ва зарур бўлганда реанимацион тадбирларга киришинг. Ўтказилган тадбирлардан сўнг жабрланувчини иссиқроқ ўраб шифохонага жўнатинг.
  • Маълумки, сувда қутқарилган беҳуш инсонни ҳаётга қайтариш ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам келгунга қадар биринчи ёрдам бериш ушбу инсонни ҳаётини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Шундай экан биринчи тибиий ёрдам бериш муолажаларини ёдда тутинг ва уни мустақил бажара олиш учун машқ қилиб боринг.

Қуйидагиларни ўрганинг ва машқ қилинг!Сувда бехуш қутқарилган жабрланувчини бошини пастга қилиб қорни билан ётқизилади, бунда унинг боши тазидан пастда бўлиши лозим ёки  жабрланувчини сонингиз устидан ўтказиб ётқизиш мумкин;

икки бармоқ оғзига киритилиб оғиз бўшлиғи айланма ҳаракат билан  тозаланади;

оғиз бўшлиғи тозалангандан кейин кескин тил илдизига қусиш рефлексини чақириш ва нафасни қўзғатиш мақсадида босилади. Агар қусиш  рефлекси  сақланган  бўлса,  унда:

ўпка ва ошқозондан сувни олиб ташлаш давом эттирилади; (бу тилнинг илдизига босиш йўли билан сув чиқиши тўхтагунга қадар давом эттирилади)

сувнинг тезроқ чиқишини таъминлаш учун жабрланганнинг

елкасига кафт билан урилади, кўкрак қафаси ёнидан нафас олиш вақтида қисилади;

сув чиқарилиб ташлангандан кейин жабрланувчи ёнбошга қорин билан ётқизилади;

Ҳар қандай вазиятда юрак тўхтаб қолиши мумкин бўлганлиги учун юрак – ўпка реанимациясини ўтказишга тайёр турилиши лозим.

Агар қусиш рефлекси пайдо бўлмаса, йўтал ва нафас ҳаракатлари бўлмаса, унда:

  • чўккан одамдан сувни чиқариш учун ортиқча уриниб вақтни йўқотиш;
  • уни дарҳол елкасига ағдариш;
  • уйқу артериясида пулс, кўз қорачиқларида ёруғликка сезги мавжудлигини текшириш.

Унутманг! Юқоридаги қоидалар ўз вақтида ва аниқ бажарилсагина юртимиз аҳолисининг маълум қисмини чўкиш деб аталадиган офатдан қутқарган бўламиз.

 Қумқўрғон тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ фаолияти ташкиллаштириш, хавфсизлик бўлинмаси  бошлиғи

  капитан                                                        Р.Артиқов