Депутат аҳоли томорқаларини ўрганди

Давлатимиз раҳбари иштирокида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселекторда ҳар бир томорқа эгаси бир йилда уч маротаба ҳосил олишга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Бу бежиз эмас, албатта. Тумандаги “Сурхон соҳили” ҳамда “Дўстлик” маҳалласида яшовчи аҳолининг томорқалари ўрганиб чиқилди. Томорқадан оқилона фойдаланиш аҳолини арзон ва сифатли полиз маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади. Шуни инобатга олиб, депутатлар томонидан ҳам мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Аҳоли томорқаларидан нечоғли самарали фойдаланаётгани масаласи бевосита маҳаллаларга чиққан ҳолда ҳам ўрганилмоқда. Бу борадаги илғор тажрибага эга инсонлар меҳнати эътироф этилиб, уларнинг тажрибасини кенг ёйишга ҳаракат қилиняпти.
Чори Саттаров,
туман Кенгаши депутати