ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА МУҲИМ ПАЛЛА

Деҳқонларнинг ўрни далада. Бу маданий экинлар экиб, агротехника қоидалари асосида парваришлаётган қишлоқ хўжалиги ходимлари ва меҳнаткашларнинг ҳар доим амал қиладиган вазифаси. Ҳозир ёз фасли ғўза парваришида долзарб палла. Деҳқонлар учун йиллар бир-бирига ўхшамайди. Бу йил ҳам ўзига хос синов бўлиб, омилкорлик билан ишлашни тақозо қилмоқда. Об-ҳавонинг ўсимликларнинг ривожига қай даражада таъсири, қандай парваришлаш усулини қўллаш зарурлиги асосий вазифалардан бирига айланди.  Туманимиз деҳқонлари ҳозир 7952 гектар майдондаги ғўзаларни агротехника қоидалари асосида парваришлаяпти. Ниҳоллар гуллаш, шоналаш даврида.  165 та культиватор кучи билан ғўза қатор ораларига ишлов берилаяпти, менирал ўғитлар билан озиқлантирилаяпти. Аксарият далаларда биринчи суғориш ишлари амалга оширилди. Суғоришдан кейинги қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш ишлари кетма-кет бажарилаяпти. Жами 3945 нафар ишчилар барча ҳудудларда меҳнат қилаяпти. Улар ғўза қатор ораларини чопиқ қилиб, тўпроқ зичлигини юмшатаяпти, бегона ўтлардан тозалаяпти. Ғўзани баргидан озиқлантириш, 2 марта минираль ўғит бериш ишлари давом этаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ