СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!

Ёшлар ойлиги доирасида уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Ёшлар веломарофони” мусобақаси ўтказилди. Мазкур тадбирда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар иштирок этишди. Қизғин тарзда бўлиб ўтган мусобақада ўғил болалар ўртасида “Ватанпарвар” ташкилоти ходими Алламурод Раҳмонов биринчи ўринни эгаллаб ғолиб бўлди. 1-мактаб ўқитувчиси Баҳодир Саттаров иккинчи ўринни, “Жийдали” маҳалласи фуқароси Самандар Тўраев учинчи ўринни эгаллади. Аёллар ўртасида 1-мактаб ўқитувчиси Ўғилшода Бозорова биринчи ўринда маррага етиб келди. Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Маҳбуба Абдиева иккинчи ўриндан, 1-мактаб ўқувчиси Дурдона Назарова учинчи ўриндан жой олди. Фахрли ўринларни эгаллаганлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
А. ХОЛТЎРАЕВ,
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари