
Дўстим бекор ўтмасин кунинг,
Илм билан бўлгинг юзма-юз.
Қара ахир бизга шароит,
Яратмоқда бешта ташаббус.
Туманимиздаги 59-мактабда “Беш муҳим ташаббус” доирасида намунали тадбир ўтказилди. Тадбирда тумандаги барча мактаб директорлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Тўлабоев, туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди. Мазкур тадбир ўқувчи ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга, уларнинг жамоат тадбирларидаги иштирокини оширишга хизмат қилади.
Маърифат УМБАРОВА, 59-мактаб ўқитувчиси