Тадбиркор ташаббускор бўлса яратувчанлик фазилатларини намоён қилади. Юртдошларимизнинг эҳтиёжига мос маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Тадбиркор муассис Абдувосидхон Ходиев туманимизда барчанинг эҳтиёжи учун керакли бўлган полипроплин маҳсулотларни ишлаб чиқариш ғояси билан чиқди.
Янги шаҳар маҳалласи ҳудудида “Ягона сервис пластик” очиқ турдаги акционерлик жамиятини ташкил этди. Жамият раиси Абдумажид Ходиев билан ҳамфикр, ҳамжиҳат ишлаб ўзларининг маблағи ҳисобидан 40 Х 60 метр майдонда янги бинони бунёд этди. Бу ерга 500000 АҚШ доллари қийматига тенг Хитой Республикаси технологиясини олиб келиб ўрнатди. Шу янги, замонавий технологияни сотиб олишда ҳам ўз ҳисобидан 250000 АҚШ доллари сарфлади. Дастгоҳларни ўрнатиб, уйлар, маъмурий бинолар, муассасалардаги иситиш қурилмаларида иссиқ ва совуқ сув ўтказиш учун полипроплин қувурлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозир янги ускуналарда 18 хил ҳажмдаги полипроплин қувурлар тайёрлаяпти. Бир кеча-кундузда 3 тонна хом-ашёни тайёр маҳсулотга айлантирмоқда. Махсус елим халталарга солиб харидорларга сотишга тайёрлаб қўймоқда. Хом-ашё сифатида фойдаланаётган маҳсулотларнинг 30 фоизи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, 70 фоизи Корея Республикаси маҳсулотлари бўлиб, ишлаб чиқариш учун олиб келаяпти. Корхонада 5 та янги иш ўрни яратилганлиги меҳнатга иштиёқи бор инсонларнинг бандлигини таъминлади. 2 нафар технологлар Аҳад Усмонов ва Акромжон Неъматов янги ускуналарни ишлатишда уқуви борлигини амалда кўрсатди. Юқори сифатли техникаларни бошқариб, маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда. 3 нафар ишчи улар билан ҳамжиҳатликда белгиланган вазифаларни бажараяпти.
Яна қувончли жиҳатлари шундаки, акционерлик жамиятида “Asia star busintss group” яъни “Осиё юлдузи бизнес гуруҳи” бренди яратилди. Дастлабки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорда сотиш учун чиқарилаяпти. Келгусида чет давлатлар билан ҳамкорликда Тожикистон ва Афғонистонга шартнома асосида маҳсулотларини беришни мақсад қилган. Бу корхонада маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириб, турларини кўпайтириш имконияти мавжуд. Келтирилган технологияларни тўлиқ ишга тушириб, канализация қувурлари ҳам ишлаб чиқарилади. Кўргазмали ва савдо зали жиҳозланиб фаолият кўрсатади. Офес хонага мебеллар қўйиб ҳамкор давлатлардан келган мижозлар учун шароитлар яратилади. Технологлар хонаси ишлайди. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналаридан келтирилган янги сув носослари ишга яроқсиз бўлиб чиқса шу ерда қайта таъмирланиб, фойдаланиш имконияти яратилмоқда. Тадбиркорлар маҳсулотларнинг турларини кўпайтириш устида изланаяпти. Стифан, шланка маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган технологияларни ҳам олиб келиб, ўрнатмоқчи. Истеъмолчиларнинг эҳтиёжига мос ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тури ва ҳажми кўпайса корхонанинг даромади ошади.
Н. МУҲАММАДИЕВ