Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли фармонларининг ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш юзасидан ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг ҳисобот даврида 203 нафар тадбиркорлик субъектларининг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, шундан 203 та мурожаатнинг 207 та масала бўйича “kb.business.gov.uz” ягона интерактив порталига киритилди ва тегишлилиги бўйича тумандаги мутасадди ташкилотларга юборилди. Мазкур мурожаатларнинг 127 таси банк кредитлари масаласида, 41 таси ер, кадастр ва архитектура қурилиш масаласида, 2 таси солиқ масаласида ҳамда 37 таси бошқа масалаларда келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг 16 таси Қумқўрғон туман қабулхонасига, 62 таси сайёр қабулларда мурожаатлар,120 таси ишонч телефони (Call senter) орқали ҳамда 5 таси “kb.business.gov.uz” ягона интерактив портали орқали келиб тушган мурожаатларни ташкил этади.
Шундан, масалалар бўйича 115 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган, 77 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 та мурожаат рад этилган.
Мурожаатлар ижроси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилиш чораси кўрилмоқда. Жумладан, келиб тушган мурожаатларнинг туман ташкилотларининг маъсулиятсизлиги туфайли тадбиркорлар томонидан такрорий мурожаатлар келиб тушишига йўл қўйилмоқда (“Агробанк” АТБ Қумқўрғон филиали 4 та мурожаат, “Халқ банк” АТБ Қумқўрғон филиали 3 та мурожаат).
Шунингдек, қабулхона томонидан 2021 йил май ойи давомида тумандаги сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг мурожаатларини жойида ҳал этиш мақсадида “Сайёр” қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулларда маҳаллалардан 55 нафар тадбиркорлар иштирок этишди. Шундан сайёр қабул жараёнида 31 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилиб тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди. Бундан ташіари 24 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари тегишли тартибда назоратга олиниб масъул ташкилотларга ўрганиб ижро этишлик учун йўналтирилди.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини, уларнинг мурожаатларини тезкор ва сифатли кўриб, чет эллик инвесторларни қабул қилиш, мурожаатларини доимий равишда тинглаш, улар билан сайёр қабуллар ўтказиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш юзасидан Қумқўрғон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан вазифалар белгилаб олинган ва назоратга олинган.
Эслатма: Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг алоқа контактлари:
Манзили: Қумқўрғон шаҳар, Беруний кўчаси, 21- уй.
Телефонлар: 764652700, 915128222, 997100037
Ишонч телефони: Call-маркази – (1100)
Интернет узатма: business.gov.uz
Телеграмм: Қумқўрғон туман Бош вазир қабулхонаси
Р. МИРЗАЕВ,
қабулхона мудири