ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯ НАТИЖАСИ

Темир йўл хизматига инновацион технологияни жорий этиш юкларни тушириш ишини енгиллаштириши ҳеч кимга сир эмас. Яқин вақтгача Қумқўрғон станциясида вагонлардан цемент маҳсулотларини тушириб, халталарга солиш ва юк ташувчи транспортларга юклаш оғир меҳнат эвазига бажариларди. Энди бу қийинчиликлар ортда қолди. Тадбиркор Азамат Ниёзов Хитойдан замонавий технология келтириб ўрнатгач ишчиларнинг меҳнати осонлашди. Вагондаги цементлар улкан юкхонага тўкилиб, янги технология воситасида халталарга солинаяпти. Юкнинг оғирлиги электрон тарзда ўлчанаяпти. Цемент тўлдирилган халталар лента ўрнатилган қурилма ёрдамида автомашинага чиқарилаяпти. Бу янгилик меҳнат кучини тежаш билан бирга иш ҳажмини оширди.

Н. МУҲАММАДИЕВ