Комбайн ҳайдовчиларига йўриқнома

Ҳурматли комбайн ҳайдовчилар!
– Двигателни ўт олдириш калитини кабинада қолдирманг.
– Комбайнни фақат ўриндиққа ўтирилган ҳолда бошқаринг.
– Иш пайтида бегона одамни чиқарманг, тракторни ва комбайнни юрғизишдан ва омочларини кўтариб туширишдан, бункерларни ғалла хомашёсидан бўшатишдан олдин огоҳлантирувчи сигнал беринг.
– Катта кўчада кетаётганда огоҳлантириш чироқларини ёқиб қўйинг, буришларда сигнал беринг.
– Трактор ёки комбайн тезлигини йўлнинг ҳолатига қараб танланг, бурилишларда паст-баланд, тош, шағал тўкилган йўлларда унинг тезлигини камайтиринг.
– Дизел ёнилғиси, матор, трансмиссия ва гидравлика мойларни фақат двигателни ўчиргандан кейингина қуйинг, у пайтда чекманг.
– Комбайнни ўчирган ҳолда бажаринг.
– Унинг битерли вали, сомон йиғиш қисми ва бошқа айланувчи қисми, бўлакларига ўралиб қолган сомон ва бегона ўтларни ўз вақтида тозалаб туринг.
– Мотовала валига ўралган, қия камера ҳамда ротор билан дека орасига тиқилиб қолган пояларни зудлик билан олиб ташланг.
– Подщипниклар синганда, уларнинг корауслари қизиб кетганда, механизмларни сақлаш нуқталари жатка синганда трактор ва комбайнни тезда тўхтатинг, двигателни дарҳол ўчиринг.
– Тунги сменада иш бошлашдан олдин барча электр ёритиш воситаларини қайтадан текширинг, очиқ симларни дарҳол алмаштиринг ёки янги ҳимоя лента билан ўранг.
– Электр асбобларига келган симларни доимо текшириб, уларни қизиб кетишига йўл қўйманг.
– Симлар қизиб кетганда двигателни дарҳол ўчиринг, аккумлятор батариясини электр системасидан ажратинг, электрик чақириб носозликни бартараф этинг.
– Ғалла майдонида пайвандлаш ишларини бажарманг.
– Комбайн ишлаб турган далаларда самонни ёқилишига асло йўл қўйманг.
– Юқори температурада деталлар ёйилиб, эриб кетганда нохуш ҳид ёки товуш тарқалганда дарҳол техникани бошқарувини тўхтатинг ва авария ҳолатини аниқланг.
– Ғалла ўриш комбайнларининг барча тасмаларини меъёридаги (нормал) тарангликда бўлиши, шиналардаги ҳаво босими ва гидровликлардаги болтларни қотириш айланма момент миқдори меъёрида бўлишини таъминланг, аккумлятор батариясини улаш симлари ва уларнинг кантакдаги қисмлари ҳолатини доимо назоратдан ўтказиб туринг.
– Комбайнни тортиб юргизманг, у билан бошқа машинани тортманг.
– Жатка ёки комбайн дамкаратлар билан кўтарилганда, агарда бақувват тагликлар устига туширилмаган бўлса уларнинг остида ишламанг.
– Барча ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилинг.
– Комбайнда ёнғин ўчириш воситаларини доимо тоза ва шай ҳолатда сақланг.
-Фавқулодда ёнғин содир бўлганда бирламчи ўт-ўчириш воситаларидан фойдаланинг ва 101 ҳамда 76-46-52-201 хизмат телефон рақамлари орқали туман ФВБ га хабар қилинг.

А. Тоштемиров,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант