Ғалла ўрим-йиғини давомида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш муҳим вазифадир

Қумқўрғон туманида ғалла-2021 йил мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 24 та юқори унумли КЕЙС-КЛАСС Даминатор русумли ғалла ўрим комбайнлари ва ғалла ташувчи 185 та катта юк ташувчи техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги юзасидан техник кўриги бўлиб ўтди ва барча деҳқонларимизга ғалла ризқи-рўзимиз уни ёнғиндан асраш барчамизнинг бурчимизлиги, ғаллани нес-нобуд қилмасдан давлатга сотишлик бўйича тегишлича механизатор, ҳайдовчи ва фермер хўжалиги ишчи ходимларига тегишлича йўриқномалар берилди.
2021 йил ҳосили учун туманимизда етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида нобудгарчиликларсиз йиғиштириб олиш даврида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланиб олинди, Жумладан:-
ғалла ўрим-йиғим мавсумига жалб қилинадиган ёнғинга қарши куч ва воситаларни марказлаштирилган ҳолда бошқариш, келиб тушаётган маълумотларни ўз вақтида умумлаштириб таҳлил қилиш ва вазирлик раҳбариятига ахборотлар тайёрлаш учун туман ФВБ қошида тезкор штаб ва унинг ишчи гуруҳларни ташкил этиб кечаю-кундуз навбатчилар йўлга қўйилган.
Ғалла ўрим-йиғим мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш ва назорат қилишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ФВБнинг малакали ходимларини туманда ташкил қилинган 12 та ғалла ўрим отрядларга бириктирилди.
Туман ҳокимлиги, соҳавий хизмат ходимлари, «Агроинспекция», «Ўзагросервис» МТП, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, «Шўрчидонмаҳсулот» АЖнинг Қумқўрғон масканидаги вакиллари билан, ғалла ўрим-йиғимига жалб этиладиган қишлоқ хўжалик техникаларини, шунингдек ғалла қабул қилиш пунктлари ва элеваторларни ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказиб аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилинди. Масканлардаги ёнғин ўчириш мотопомпалар, сув тортиш насосларини таъмирланганлигига, улар соз ҳолга келтирилиб, ёнғин ўчириш қуроллари билан тўлиқ жиҳозланганлигига, барча электр ускуналарини созлигига, электр таъминоти тизимини «Электр ускуналарни тузилиши қоидалари» талабларига жавоб беришига, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланганлигига, сув таъминоти манбааларининг мавжудлигига ҳамда уларни техник жиҳатдан созлигига эътибор қаратилди.
Ғалла ўрим-йиғимига жалб этиладиган ҳар бир комбайн ва бошқа транспорт воситасининг техник созлиги, учқун ушлагичлар ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланганлигини ўрганиб чиқиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш. Комбайн, трактор ва автомашиналарнинг ҳайдовчи-механизаторлари ҳамда ҳосилни ўриб-йиғиб олишга жалб этилган ишчи-хизматчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича суҳбат ва имзо қўйдириб олиш йўли билан йўриқномалар ўтказилиб тилхатлар олинди. Дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш масканига ҳамда ғаллазорлар атрофи ва йўлларга ёнғин хавфсизлигини тарғиб этувчи эстетик кўринишдаги 20 дан ортиқ плакатлар, 15 дан ортиқ панно, мурожаатнома ва 200 дан ортиқ эслатмалар ишлаб чиқилиб сменар давомида тарқатилди ҳамда ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги, Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, фермер хўжалиги раислари ва иш юритувчиларини жалб этган ҳолда ғалла етиштирувчи ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раисларидан ҳудудлардаги ғалла майдонларидан сомонни қисқа муддатларда йиғиштириб олиб чиқилишини ташкиллаштириш ва ёқиб юбормаслик, пудратчилар, ўрим-йиғимга жалб этилган барча ишчи-хизматчилар, комбайн, автомашина ва тракторларнинг ҳайдовчи–механизаторларидан ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига амал қилиш, ғалла майдонларини ёнғиндан сақлаш бўйича тилхатлар тайёрланиб олиниши ташкил этилмоқда.
Ғаллазорларни комбайннинг бир кунлик ўриш меъёри ҳисобида майдонларга бўлиниши, автомобиль ва темир йўллари билан ғаллазорлар оралиғида 8 метрдан кам бўлмаган кенгликда йўлаклар очилиши ва 4 метр кенгликда шудгор қилинишини назоратга олинди ва тегишлича фермер хўжалиги раҳбарларига аниқланган ҳолатлар юзасидан 18 маратоба тақдимномалар киритилди.

Б. Хусанов,
туман ФВБ бошлиғи, подполковник