«Ёшлар ва қонун» кўрик танлови

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Қумқўрғон туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қумқўрғон туман бўлими ҳамкорликда “Ёшлар ва Қонун” Республика ҳуқуқий танловининг туман босқичини ўтказди. Мазкур тадбир ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини ривожлантириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида амалга жорий этилди. Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига нисбатан ҳуқуқий иммунитетини шакллантириш, қонун бузилишлари ва коррупцияларга муросасизлик ҳиссини уйғотиш назарда тутилди.
Тумандаги 4 та сектордаги саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган жамоалар финал босқичда иштирок этди. 11, 20, 80-сонли умумтаълим мактаблари ва 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари туман босқичида ҳуқуқий саводхонлиги ошаётганлигини намоён қилди. Улар 4 та шарт бўйича ҳуқуқий билимдонлигини кўрсатди. Саҳнада “Суд мажлислари модели”, “Ҳуқуқий ислоҳотлар босқичи”, “Ёшларга оид қонунчилик – ёшлар нигоҳида”, “Ҳуқуқингни англа” деб номланган шартларда ҳуқуқий соҳада амалга оширилаётган жараёнларни ифодалайди.
Ҳуқуқшунослик ва ёшлар билан ишлаш соҳаларида меҳнат қилаётган мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг чиқишларини баҳолади. Якуний баллар бўйича 80-сонли умумтаълим мактабининг “Қонун ҳимоячилари” жамоаси фахрли биринчи ўринга муносиб деб топилди. 20-сонли умумтаълим мактабининг “Фимида” жамоаси фахрли иккинчи ўринни, 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Ҳуқуқшунослар” жамоаси фахрли учинчи ўринни эгаллади. Улар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 11-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоасига фахрий ёрлиқ топширилди. Ғолиб жамоа вилоят босқичида қатнашади.

Азизбек КАРИМОВ,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қумқўрғон туман Кенгаши раиси