Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув дастурига асосан меҳнат таълимига эътибор аввалги йилдан анча ошди. Меҳнат фани ўқитувчилари ўқувчиларнинг меҳнатга лаёқатини аниқлаб уларга касб-ҳунарга оид билимларини ўргатаяпти. Чилангарлик ишларини амалга ошириш кенг қамровли усулларга эга бўлди. Бу замонавий таълимнинг ривожланганлигини кўрсатаяпти. Меҳнат таълимини яхши ўрганган ёшлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида техникаларни таъмирлаб соз ҳолга келтирмоқда. Бунинг учун автоген усулидан фойдаланаяпти. Уларга энг яқин кўмакчи – Қурилиш хусусий фирмасига қарашли кислород цехи ҳисобланади. Кислород цехи ишчилари устахоналарда, ташкилот ва корхоналарда техникаларни созлаш учун керакли бўлган кислород баллонларини тўлдириб мижозларга етказиб бермоқда. Улар ҳафтанинг олти иш кунида хизмат кўрсатаяпти.
Н. Муҳаммадиев