Президент мактабига тайёрлов

Замонавий таълимдаги янгиликлар ёшлар учун янги эшикларни очмоқда. Ёш авлоднинг билим ўрганиб, келгусида етук мутахассис бўлиши, шу йўналишда меҳнат қилиш учун кўп эътибор қаратилаяпти. Вилоятимизда Президент мактабининг ишга туширилиши ўқувчиларнинг қизиқишини оширди. Уларни Президент мактабига қабул қилиш жараёнидаги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиши учун қулайликлар яратилмоқда. Қумқўрғон туманида Президент мактабига тайёрлов гуруҳи фаолият кўрсатаяпти. Ёзги таътил маҳалида 4-синфни битирган, ундан юқори синфларда, 9-синфни битирган ўқувчилар бу тайёрлов гуруҳига келиб машғулотларга қатнашаяпти. Бунинг учун 4 та синфхона замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Таниқли ўқитувчилар инглиз ва математика фанларидан дарс ўтаяпти. Бу ерда билимини оширган ўқувчилар Президент мактабига қабул имтиҳонларидаги иккита босқичдан муваффақиятли ўтиши керак. Ана шунда катта даргоҳда ўқийди.

Н. Муҳаммадиев