ҚЎЛИ ГУЛ БУНЁДКОРЛАР МЕҲНАТИ

Қурувчи ўз касбининг устаси. У касб-ҳунари билан гўзаллик, қулайлик яратади. Халқимиз қўли гул усталарни ҳар доим эъзозлаган, уларнинг меҳнатига юқори баҳо бериб, юмушларини бажариш учун мурожаат қилган. Қурувчилар ҳам элимизга холис хизмат қилиб уларнинг фаровонлигини оширган, хурсандчилик келтирган.

Шу кунларда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносини қайта таъмирлашда Омонов Боймурод раҳбарлигидаги қурилиш ташкилоти бунёдкорларининг меҳнатидан фойдаланилмоқда. Бунёдкорлар маҳоратини ишга солиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган бинони янгича кўринишга келтираяпти. Қурувчилар Омонов Шокир, Эшназаров Чори, Маматқулов Улуғбек, Маматқулов Баҳром, Омонов Боймурод билими ва иш маҳоратини амалда кўрсатмоқда. Бинони капитал таъмирлаяпти. Ҳозиргача ташқи (фасад) қисми кўркам кўринишга келтирилди. Деворлар рангли бўёқда бўялди. Аква деразалар ўрнатилди. Таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Келгусида ички хоналар ҳам тўлиқ таъмирланади. Янги эшиклар ўрнатилади. Бинонинг томи замонавий усулда қайта ёпилади. Ҳовли текис ҳолда қайта созланади.

Н. МУҲАММАДИЕВ