Замон ривожланган сайин қулайликлар ҳам кўпаймоқда. Эски иш усулларидан воз кечилиб, янги технологияларнинг кучи билан сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилаяпти. Аввал кўргазмали воситалар қоғозга, қўлбола усулда тайёрланарди. Ҳозир бу усулдан бутунлай воз кечилди. Шаҳардаги биноларни, кўчаларни, маҳаллалардаги савдо дўконлари пештоқларини замонавий усулда ёзилган кўргазмали воситалар безамоқда. Уларнинг хилма-хиллиги, гўзаллиги аҳолини мамнун этаяпти.
“Дилрабохон-Дилбархон” хусусий корхонаси иш фолиятини ҳар хил турдаги девонхона маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжаллаган. Бунга қўшимча равишда Офес маркет ташкил қилиб, ҳозир мижозларга хизмат кўрсатмоқда. Бу ерда уч хилдаги баннерлар тайёрланмоқда. Ойналарга ёпиштириладиган баннерлар, шиорлар, кўргазмали воситалар тайёрланаяпти. Бунинг учун офес маркет керакли асбоб-ускуналар билан таъминланган. Компьютер жамламаси, ишлаб чиқарадиган ускуналари мавжуд. Мижозлар ўзи истаган маҳсулотларни тайёрлатаяпти. Уларнинг буюртмалари қисқа муддатда ишлаб чиқарилаяпти.
Н. МУҲАММАДИЕВ