ҒАЛЛА-2021 ЙИЛ ҲОСИЛИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон туманида 2021 йил ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Р. Гаппаров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Усмон Туропов ва сектор раҳбарлари ҳамда мавсумга алоқадор бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Дастлаб туман ҳокими бу йилги ғалла ўримига туманда олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида сўз юритди.
Семинарда комбайнларнинг ўришга шайлиги, механизаторларга яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Айни пайтда ғалла ҳосили етилиб қолган. Тез кунларда ўрим ишлари бошланади.