СИНФДОШЛАРИМ

Уришиб-ярашиб бирга юрардик,
Эшикдан талашиб дарсга кирардик,
Ёшлик қисқалигин қайдан билардик,
Соғиниб кўзимга тўлди ёшларим,
Бахтимга соғ бўлинг синфдошларим.
Эрталаб туришга эринганларим,
Дарсларда зерикиб ўтирганларим,
Гоҳида уришиб ярашганларим,
Соғиниб кўзимга тўлди ёшларим,
Бахтимга соғ бўлинг синфдошларим.
Баъзида хаёллар суриб юрардик,
Баъзида шўхликлар қилиб турардик,
Баъзида китоб ҳам ўқиб турардик,
Соғиниб кўзимга тўлди ёшларим,
Бахтимга соғ бўлинг синфдошларим.
       Гулҳаёт Ҳакимова,
                        21-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси