КОРОНАВИРУСНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ!

Туман Мудофаа бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман ДСЭОМ, туман Миллий гвардия бўлими ҳамкорликда ташкил этилаётган дезинфекциялаш тадбирларда муддатли ҳарбий хизматга саралашдан ўтиб, ҳарбий хизматга кетишга шай ҳолатда турган кўнгилли ёшлар фаол иштирок этишмоқда.

Туман ҳокими Р. Гаппаров ҳам дезинфекциялаш ишларида жонбозлик кўрсатаётган ёшлар билан учрашди. Туман ҳокими аҳоли хавфсизлигини таъминлашда ушбу тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини, бу синовли кунларда ҳамжихатликда ҳаракат қилиш жуда муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Туманда кўнгилли ёшлардан таркиб топган 6 та отряд тузилган бўлиб, дезинфекциялаш ишларига 2 та махсус ёнғин хавфсизлиги автомашинаси, 6 та енгил автомашиналари жалб қилинди. Натижада эса катта масштабдаги ҳудудларда вирус инфекциясига қарши самарали кураш олиб бориляпти.
Туман марказий кўчалари, бозор ва савдо нуқталари, жамоат жойларида ҳар кунлик дезинфекциялаш ишлари амалга оширилмоқда.
Б. Хусанов,
туман ФВБ бошлиғи