Шахмат ўйини инсонларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, баркамол авлодни маънавий ва жисмоний камол топишига кўп ҳисса қўшади. Муҳтарам Президентимиз шахматни янада ривожлантириш, оммалаштириш, шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш вазифаларини мужассам қилган халқчил қарорни жорий этганлиги спорт мутахассислари ва мухлисларни қувонтирди. Қарорнинг мазмун-моҳияти аҳоли орасига изчил кириб борди. Ҳозир бу ҳужжатда белгиланган вазифалар амалга татбиқ этилаяпти. Шу йилнинг 25 майидан 29 май кунига қадар вилоятимиздаги барча истироҳат боғларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” тадбирлари ўтказилди. Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутахассислари Наврўз маданият ва истироҳат боғида аҳоли иштирокида шахмат ҳафталигини ташкил этди. Оммавий спортнинг бу тури ривожланаётганли тумандошларимизга маҳоратини ошириш ва мароқли дам олиши учун муносиб туҳфа бўлди.
Н. МУҲАММАДИЕВ