Мактабда гуллар ва қушлар байрами

Гўзалликка ошно қалб олийжаноб қалб саналади. Бундай қалб соҳибларида жоҳиллик ва ёмонлик сира ҳам бўлмайди. Гўзалликка ошнолик эса болалик давридан, мактаб партасидан бошланади. Мамлакатимиз Президенти томонодан таклиф қилинган 5 ташаббус ижроси асосида 3-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 22 май куни мактабнинг 7- синф ўқувчилари ўртасида биология метод бирлашмаси томонидан қушлар ва гуллар байрами тадбири ўтказилди. Тадбирда хонаки гуллар намойиши, уйда боқиладиган қушлар ва паррандалар намойиши, ўқувчилар томонидан парранда ва қушлар овозига тақлид, тасвирий ва амалий санъат ижроси намойиши, шу мавзудаги деворий газеталар танлови ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими, туман ички ишлар бошлиғи ва туман прокурори катнашдилар. Тадбир якунида ғолиб ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирландилар.
Муҳайё Обидова,
3- сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси