Тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Бошланғич синфлар бўйича ўқитувчиларга амалий–услубий ёрдам кўрсатиш” мавзусидаги туман илмий – амалий семинари бўлиб ўтди. Семинарни Сурхондарё вилоят халқ таълим бошқармаси услубчиси Ё. Ашурова, вилоят халқ таълим бошқармаси амалий фанлар услубчиси О. Назаровлар очиб берди. 33-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчилари Қўчқарова Умида 2-синф ўқиш фанидан “Аъло ўқидингиз, аъло дам олинг”, Бердиева Юлдуз 2-синф математика фанидан “Доира ва айлана”, 3-сонли умумтаълим мактабидан Турсунова Дилфуза 2-синф Атрофимиздаги олам фанидан “Баҳорда ўлкамизга учиб келадиган қушлар”, 20-сонли умумтаълим мактабидан Аллаярова Манзура 3-синф она тили фанидан “Матнда гапларнинг боғланиши” мавзусида намунали очиқ дарсларни ўтишди. «Беш муҳим ташаббус –келажагимиз пойдевори» шиори остида ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Семинар сўнггида фаол қатнашган ўқитувчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Гулзебо
Нормуродова,
Қумқўрғон туман халқ таълими бўлими бошланғич таълим методисти