Ҳозирги авлод замонавий мобиль сўзлашув қурилмалари ва уларда жамланган илғор технологиялардан хабардор. Шунга яраша дунёқараши ривожланган. 1 синфга ўқишга келган ўқувчиларга ана шу жиҳатларни инобатга олиб дарс ўтилса, билимдонликлари меъёрида бўлади.
1 синфда “Ўқиш” фанидан “Икки дўст” мавзусини ўтишда замонавий ахборот компетенцияси элементлари ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш, меҳнатсеварлик фазилатлари, Ватанга муҳаббат, маҳаллада яшаётган кишиларни, уларнинг меҳнатини, миллий ўйинларни қадрлаш ҳиссини тарбиялашда фойдаланилади. Ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш, тест бажариш, малакасини шакллантириш, луғат бойлигини кўпайтириш, атрофга меҳр билан ёндашиш ёрдамида билимдонлик ва зукколик фаол оширилади. Бунда мултимедиа кўргазмаси намойиш этилиб, онгли муносабат ўрганилади. Абадий нутқни шакллантиришда компитенция элементлари бўлган тинглаб тушуниш, фикрни оғзаки баён қилиш, ўқиш, фикрни ёзма баён қилиш машқлари бажарилади. Ҳикматли гап, ҳикоя, шеър ва ихчам аудио матнларни тинглаб тушуниш учун онгли ва ифодали ўқишга аҳамият қаратилади.
Ўқувчилардан ўтган мавзусини сўрашда “Занжир” усули ўқиши, расмлар кўргазмаси ёрдамида “Биз буюклар авлоди” ҳақидаги маълумотларни билиши аниқланади. Янги мавзуни ўтишда “Икки дўст” матни бўйича ақлий ҳужум амалга оширилади. Матн ифодали ўқилиб, дўстнинг муомаласи, яхшилик ва ёмонликка муносабат, эзгуликнинг улуғ эканлиги яққол мисоллар билан тушунтирилади. Ўқувчиларга матн юзасидан саволлар берилиб, жавоблари тингланади. “Дўстинг минг бўлса ҳам – оз, Душманинг бир бўлса ҳам кам”, “Аввал ўйла, кейин сўзла” мақолларининг мазмуни тушунтирилиб, ўқувчиларнинг фазилатлари тарбияланади. Мавзуни мустаҳкамлашда ноанаъавий педагогик технологияни қўллаш зарур. Кроссворд, савол-жавоб, тест топшириқларини бажариб билим ва кўникмалар оширилади. “Икки дўст” мавзусида саҳна кўриниши намойиш этилса янги дарс самарадорлиги янада ошади. Ўқитувчининг изланишлари натижасида ўтилган дарс ўқувчилар учун тушунарли ва қизиқарли бўлади. Уйга вазифада мавзуни ўқиш билан бирга дўст ҳақида мақолларни ёдлаш ёш авлоднинг тўғри камолга етишига ёрдамлашади. Таълим-тарбия уларнинг ҳаёти ва фаолиятида улкан аҳамиятга эгалиги амалда натижаларини, албатта, беради.
Роза ШАРИПОВА,
59-сонли умумтаълим мактабининг Бошланғич синф ўқитувчиси