Фасл қўшиқлқри таълм-тарбияни ривожлантиради

Умумтаълим мактабида ”Мусиқа” фани дарсида ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш билан бирга уларнинг қобилиятларини ҳам шакллантиришга эътибор қаратилади. Бунда мусиқа соҳасида улкан ютуқларга эришган таниқли бастакор ва алломаларнинг тажрибаларини оммалаштириш яхши натижа беради.
Мен 4 синф ўқувчилари учун “Баҳор фасли қўшиқлари ва элчилари” мавзусида бир соатлик очиқ дарс ўтдим. Мавзунинг ўқувчиларга қизиқарли ва тушунарли бўлиши, дарс самарадорлигини ошириш учун ноанъанавий педагогик усуллардан фойдаландим. “Ақлий ҳужум”, савол-жавоб, кластер усулларини қўллаш натижасида дарсда натижадорликка эришдим. Маълумки, жаҳон мусиқа санъатида таниқли бастакор Л. Бетховен машҳур ҳисобланади. Унинг ижодий тажрибаси кўп йилдирки мусиқа ва санъатга қизиқувчилар учун катта мактаб вазифасини ўтаяпти. Жумладан, “Мусиқа инсон қалбини чақноқ каби чақнатиши лозим” деган ҳикматли гапи билан созанда чолғу асбобида чалган куй инсоннинг қалбига чуқур сингиб, унинг ғайрат-шижоатини ошириш зарурлигини англатади. Шарқ маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар ҳам мусиқа соҳасига дахлдор ибратли билимлари билан тарихда чуқур из қолдирган. Тиб илмининг асосчиси, буюк аллома Абу Али ибн Сино ижодида ҳам мусиқанинг аҳамияти ҳақида ибратли донишмандлик намунаси учрайди. ”Мусиқа инсонни мукаммалликка етаклайди” деган доно гапи ҳозирги замонда ҳам мазмунини йўқотмаган. Бу бугунги ёшларнинг дунёқарашини ривожлантиришда айни муддога бўлди.
Янги мавзуни ёш авлодга етказишда улар уч гуруҳга ажратилиб, мусиқага монанд “Дутор, Доира, Ғижжак” деб номланди. Ўзаро билимдонликни оширишда тарқатма материалларнинг фойдаси катта. Унда баҳор фасли қўшиқлари клестер шаклда ёзилган. Ўқувчилар учун таниш, мавзуни ўрганишда қийинчилик ҳосил қилмасдан, балки билимларини оширишга ёрдам беради. Масалан, баҳор фасли қўшиқларига “Бойчечак”, “Читтигул”, “Булбулча”, “Сумалак”, “Лола”, “Навбаҳор” ва бошқа қўшиқларнинг номлари ўқувчиларнинг эътиборини жалб этади. “До” ва “Ре” мажорда ўқувчиларнинг овозлари созланади. Ўқувчилар иштирокида Иброҳим Жиянов шеъри ва Хуршида Ҳасанова мусиқаси билан “Боғ ичра” ва “Соғлом авлод” қўшиқлари жамоа билан куйланади. Мусиқага ритмик ижро ва чапак ижро этилади.  Дарсни мустаҳкамлашда мавзуга оид тарқатма карточкалардаги саволларга жавоблар топиш билимдонликни синовдан ўтказиб, баллашда енгиллик келтиради. Уйга вазифа сифатида қўшиқ ёдлаш, баҳор элчиси ва табиат ҳақида расм чизиш, крассворд тузиш каби вазифалар ўқувчилар томонидан мавзуни пухта ўрганишга, қобилиятининг шаклланишига олиб келади. Умуман ўқитувчининг ташаббускорлиги, уддубуронлиги  дарсга тайёргарлик ва билимларни ўргатишда қўл келади.
             Шавкат
         ХОЛМЎМИНОВ,
59-сонли умумтаълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси