Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар

Жорий йилнинг 19 май куни Қумқўрғон тумани, “Дўстлик”  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган  3–сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси мажлислар залида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Аллабердиев, судья А.Холмуминов, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро  суди архив мудири Х.Махамовлар иштирокида аҳоли билан “Мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида С.Аллабердиев, А.Холмуминов ва  Х.Махамовлар сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда  суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловнинг самарадорлигини ошириш бўйича изчил ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратишга хизмат қилаётганлиги, Президентимиз томонидан 2020 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичидаги янги қадам бўлганлиги, ушбу қарорда белгилаб қўйилган вазифаларни  амалга  ошириш эса судларда одил судловни амалга ошириш учун маълумотларнинг тезкорлик билан олинишига  замин яратиш билан бирга судлар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминланаётганлиги, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган интерактив хизматлар турларини кенгайтириш имкониятини бераётганлиги,  бундан ташқари  давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида бугунги кунда суд ҳокимиятида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда олдини олиш борасида муайян ишлар самарали  йўлга қўйилганлиги, давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни  Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгилаб қўйилганлиги, хусусан, мурожаатномада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилиши, сўнгги 4 йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида дадил қадамлар қўйилганлиги, бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги, адолат бу – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори эканлиги, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллаши алоҳида қайд этилди ҳамда келгусида бу борада қилинадиган ишлар устувор мақсад ва  вазифа сифатида белгиланганлиги, 2021 йил 1 январь кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси суд тизимида “бир инстанция-бир суд” тизимининг жорий этилиши ва назорат инстанциясининг тугатилиши муносабати билан 2021 йил 12 январь куни қабул қилинган қонунлар асосида, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги,  ислоҳотларнинг асосий мақсади қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни ўрнатиш, фуқароларнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида фуқаролар томонидан мавзуга оид берилган саволларга жавоблар берилди.
                А. Холмуминов,
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
            Б. Бердимуротов,
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири