Баҳтли замон фарзандлари

Болаларни самодаги юлдузларга ўхшатамиз. Гоҳида баҳорнинг қип-қизил лолаларига қиёслаймиз. Мустақил Ватаннинг болажон халқи каби инсонлар ҳеч қаерда топилмайди. Боиси жажжи болалар онасининг алласи, отасининг Ватан, дўстлик, ростгўйлик ҳақидаги эртакларини эшитиб улғаяди. Туманимиздаги 51-сонли умумтаълим мактабида ёш авлоднинг таълим-тарбиясига катта эътибор берилмоқда. Ўқувчилар учун замонавий таълим маскани қад ростлаб, энг юқори ўқув техник базаси бойитилди. Компьютер технологиялари хоналари, спорт зал, замонавий таълим дастурлари жамланди.
Шу илм даргоҳида янги булоқларнинг кўзлари билим билан очилди. Илк чашмасидан баҳра олинди. Сабаби 4 синф ўқувчиларининг “Хайр биринчи устозим” байрам тадбири ўтказилди. Мактаб директори Ю. Зиёев, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж. Жўраев бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчиларни бу қутлуғ воқеа билан қизғин табриклади. Устозлар Э. Жумаев раҳбарлигидаги 4 “А”, З. Жўраева раҳбарлигидаги 4 “Б”, Н. Ҳолиқова раҳбарлигидаги 4 “В”, Х. Раҳмонов раҳбарлигидаги 4 “Д” синфларнинг ўқувчилари бошланғич таълим дастури бўйича ўқишни тугатганлигини шу тарзда нишонлади. Айниқса, истеъдодли устоз З. Жўраеванинг қувноқ ўқувчилари томонидан намойиш этилган энг завқли қўшиқ ва рақслар томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Икромжон МАЖИДОВ,
51-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маънавий масалалар бўйича тарғиботчиси