Туманимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятда муносиб иштирок этиш учун барча имкониятлар муҳайё. Бунинг учун жорий этилган “Аёллар дафтари” ҳам уларнинг хурсандчилигига олиб келаяпти. Туман бўйича 3082 нафар хотин-қиз бу дафтарга исми фамилиясини ёздирган. Улар 9 йўналиш бўйича ғамхўрликдан баҳраманд этилиши назарда тутилган. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида уларнинг эҳтиёжларини тўлиқ бажарди. Жумладан Ҳуррият маҳалласида яшовчи Саломат Жўраева тикувчилик цехини очиш учун тикув машинаси билан таъминланди. У ўзига билдирилган ишончга мносиб жавоб бериб “Аёллар дафтари”даги 20 нафар аёлга янги иш ўринлари яратди ва уларнинг бандлигини таъминлади. Туман ҳокими Р. Гаппаров сайёр қабул ўтказган чоғда Мунчоқтепа маҳалласидан Мадартова Барчин, Мадартова Дилором, Боғаро маҳалласидан Абдураимова Саида ўзларини ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам сўради. Уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Саида Абдураимованинг оилавий аҳволи оғир эди. Эри оламдан ўтган, боқувчиси йўқ. Оилани ўзи бошқарарди. Ҳокимнинг ёрдами билан ўз иш ўрнига эга бўлди. Энди ишлашга иши, сарфлашга манфаати бор. Туманимиз “Аёллар дафтари”га киритилган масалаларни ҳал қилишда етакчилик қилмоқда. Бу изланишлар ва фаол меҳнат натижасида қўлга киритилмоқда.
Салима Валиева,
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи биринчи ўринбосари