БОЛАЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Наврўз маданият ва истироҳат боғи мунис момолар, болалар, меҳрибон оталар ва шириндан-шакар болалар билан гавжум бўлди. Бу ерда 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни қизғин байрам қилинди. Катта саҳнада шаҳар ва Ўзбекистон маданият уйи санъаткорлари концерт дастурини намойиш қилди. Улар қаторида болалар ҳам миллий ва дунё халқлари рақсларини намойиш қилди. Шеърлар айтди.

Боғда қурилган аттракционларга қўшимча равишда қизиқарли ўйинлар учун ҳам шароитлар яратилганлиги байрамга келган катта-ю кичикнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Болалар аттракционлар ва қизиқарли кўнгилочар ўйинларда қатнашиб, завқ олди. Байрамни муносиб нишонлашга пазандалар, ширин ичимликлар ва музқаймоқлар сотаётган стотувчилар ҳам муносиб ҳисса қўшди. Бир сўз билан айтганда барча қулайликлар болалар ва уларни байрамга бошлаб келган катта ёшдаги тумандошларимиз учун яратилди. Болалар улкан таассуротлар билан уйларига қайтди.

Н. МУҲАММАДИЕВ