Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган. Тарғибот тадбирларини йил давомида ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва Республика штаби иш бошлади.
Республика тарғибот гуруҳи аъзолари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Пирматова, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Хайрулло Насриддинов ҳамда воҳамиздаги санъаткорлар иштирокида туманимизнинг “Янгиер”, ”Имомтепа”, ”Жалоир”, ”Янги қишлоқ” маҳалласи аҳолиси учун концерт дастурларини намойиш этишди. ”Наврўз” маданият ва истироҳат боғида тадбирнинг якуний қисми ўтказилди. Туман ҳокими Р. Гаппаров кириш сўзида битирувчиларни катта ҳаётга қўяётган илк қадамлари билан муборакбод этди. 20 нафар “Ёшлар дафтари”га кирган хотин – қизларга тикув машиналари берилди. Таниқли санъаткорлар, ёш истеъдод соҳиблари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Р. МЕНГЗИЯЕВА