Туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда. Туман ҳокими Р. Гаппаровнинг ташаббуси билан яна 86 нафар аёлларга тикув машинаси, духовка, инкубаторлар берилди. Ушбу эзгу ташаббуслардан кўзланган мақсад уларнинг ўзини ўзи банд қилиб, рўзғорига қўшимча даромад олиб киришидир.