«Ёшлар дафтари» бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот анжуманида журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, ёшлар иштирок этишди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга берилаётган имкониятлар, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлим бошлиғи Абдувоҳид Холтўраевнинг ҳам бу борадаги ҳисоботи тингланди. Туманда 6428 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” платформасига киритилган ёшлардан 4117 нафар ёшларнинг бандлигига кўмаклашилиб, йиллик режа 77,3 фоизга бажарилган. Анжуман давомида туман ҳокими журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда ёшларнинг саволларига батафсил жавоб берди.