Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ахборот-кутубхона ривожига, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган бир гуруҳ сурхондарёлик кутубхоначиларга “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишонларини топширди.
Қувонарлиси шундаки, Қумқўрғон туман «Ахборот-кутубхона маркази» директори Ҳ. Рахмонқулов ушбу кўкрак нишон билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги қарори билан таъсис этилган.
Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар 4 БҲМ миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.