Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрельдаги ПФ-5700-сонли фармони “Маҳалла –сектор-Халқ қабулхонаси-Махалла” тизими бўйича Президентимиз фармони қабул қилинган. Шунингдек, фуқаролар йиғинларининг уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини аниқлаш, оғирини енгил қилиш борасида давлат идоралари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлигини кучайтириш, мақсадида, қуйидагилар назарда тутилган.
- Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаб уни ҳал этишда “маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” принсипи асосида қуйидаги мазкур тузилманинг асосий йўналишлари ҳисобланади.
– ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва хамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш,
– ҳар чоракда жамоатчилик назоратининг натижалари, аниқланган муаммолар тўғрисида умумлашган маьлумотлар, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш бўйича таклифларни халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш,
-аниқланган муаммоларни умумлаштириш ҳамда ҳал этиш мақсадида электрон ахборот алмашиш тизимини жорий этиш,
– жойларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойихаларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш ва уларнинг ижросини таъминлашда тизимли ҳамкорликни ўрнатиш,
2. фуқаролар йиғини раислари ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маьлумотларни сектор раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб боради,
-энг долзарб муаммолар секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари томонидан тегишли дастурларда инобатга олиш учун тавсия этилади.
– фуқаролар йиғинлари раислари мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аьзолари, йўл қурилиш, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудида амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари маълумот киритади, деб белгилаб қўйилган.
Қумқўрғон тумани Халқ қабулхонаси томонидан фуқаролар йиғинлари раисларининг берган маьлумотларида кўрсатилган масалалар, шунингдек мурожаат этган фуқароларни мурожатларини ўрганишда қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли ташкилотларни ходимларини жалб этиб атрофлича ўрганилиб, қонунбузарликка йўл қўйган ташкилот ва мансабдор шахслари ва юқори ташкилотларига тақдимномалар киритилиб интизомий жавобгарликка тортишгача бўлган таклифлар киритиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу борадаги фармон ва қарорлари ижросини таьминлаш, Қумқўрғон тумани Халқ қабулхонаси томонидан хар чоракда Халқ депутатлари Қумқўрғон туман кенгашларига ахоли муаммолари туман ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш холати,секторлар фаолияти бўйича ахборотлар киритилмоқда, бу борада тумандаги ташкилот ва сектор раҳбарларининг ўз ҳудуди бўйича амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи эшитилиб, тумандаги аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг Қумқўрғон
туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Р.Т.Тухтаев,
етакчи мутахассиси Қ.З.Давлатов,
мутахассис И.Ш.Умаров