ТУМАНДОШЛАРИМИЗ ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИДА ҚАТНАШАДИ

Туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида таэквондо ВТФ бўйича тренер Абдуқаҳҳор Аҳмедов 15 йилдан буён ёшларга Шарқ яккама-якка кураши усулларини ўргатмоқда. Ҳозир унинг устозлигида 50 нафардан зиёд ўғил-қизлар Кореядан бизга кириб келган спорт тури усулларини ўзида мужассам этмоқда. Улар мусобақаларда муваффақиятга эришиб тренер ва спорт мухлисларини хурсанд қилаяпти. Яқинда Жарқўрғон туманида теэквондо ВТФ бўйича вилоят чемпионати ўтказилди. Мусобақада моҳир тренернинг икки фарзанди қатнашиб фахрли ўринлардан жой олди. 7 ёшли ўғли Акобиржон Аҳмедов 20 килограмм вазн тоифасида вилоят чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. 11 ёшли қизи Муниса Аҳмедова 38 килограмм вазн тоифасида фахрли иккинчи ўриндан жой олди. Иккала спортчи ҳам Ўзбекистон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу мусобақа шу йил 7 июнда ўтказилади. Биз спортчиларга навбатдаги мусобақада ҳам зафар тилаймиз.

Н. МУҲАММАДИЕВ