Табиий ёки суюлтирилган газнинг турмушимиздаги ўрни беқиёс. Биз учун катта қулайлик манбаи бўлган газдан фойдаланишда эътибор ва хушёрлик талаб этилади.
Табиий ва ис гази билан заҳарланишга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
– табиий газ тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўладиган ис газининг салбий таъсири;
– хонадонлар иситиш тизимига табиий газ билан уланишда меъёрий талабларга риоя этилмаслиги;
– табиий газдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги;
– иситиш учун мўлжалланган печка ҳамда мўриларнинг соз ҳолатда эмаслиги, яхши тозаланмагани ва бошқалар.
Хонада табиий газ йиғилиб қолса, зудлик билан қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
– хона деразаларини очиб, шамоллатиш;
– хонадаги электр жиҳозларни ёқмаслик, ёниқ бўлса ўчирмаслик;
– газ жўмракларини беркитиш;
– газни беркитишнинг иложи бўлмаса, ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар бериш.
Табиий ва ис газларидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ нохуш вазиятлар юз берса:
– заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
– “103” телефон рақами орқали “Тез тиббий ёрдам”га хабар бериш;
– “104” телефон рақами орқали газ таъминоти идораси навбатчи ходимига қўнғироқ қилиш;
– “1050” фавқулодда вазиятлар бошқармасининг авария-қутқарув хизматига мурожаат қилишни ёдда тутиш муҳим.